❗️БОЛАЛАРНИ 1-СИНФГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА:

Поделитесь с друзьями

💡 Болаларни 1-синфга қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди:

📌 1-синфга болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

📌 Ариза берувчи микроҳудуд бўйича мактабга қабул қилиш учун ҳар йили 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида рўйхатдан ўтади.

📌 Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича мактабда танлаган таълим олиш тилидаги синф бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа мактаб микроҳудуд сифатида бириктирилади.

📌 Сўровнома тўлдирилади ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқармаси томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилиб, микроҳудуд бўйича мактабга юборилади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Бу ҳақда ариза берувчиларга хабар юборилади.

📌 Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда микроҳудуд бўйича юборилган мактабга онлайн навбат асосида боради ва боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани мактабга тақдим этади. Мактаб қабул комиссияси томонидан 1 иш кунида болани мактабга олиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

📌 Қуйидаги ҳолларда қабул комиссияси болани мактабга қабул қилишни рад этиши мумкин:
🔹 тиббий маълумотномада мактабда таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;
🔹 танланган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
🔹 сўровномадаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.

📌 Микроҳудуддан ташқаридан болалар мактабга ҳар йили 1–15 август кунлари қабул қилинади. Мазкур тартиб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабларга нисбатан қўлланилади.

✅ Манба: “Халқ таълими тизимида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори 295-сон, 01.06.2022 й.

Поделитесь с друзьями

Оставить комментарий