❓❗️ННТ еки НТМ?
📝Нодавлат таълим муассасаси нодавлат нотижорат ташкилотларининг шаклларидан бири ми?
🔸 Нодавлат таълим муассасаси нодавлат нотижорат ташкилотлари учун берилган имтиёзлардан фойдалана оладими?
💡Жавоб:
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги ва “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қонунлар асосида тартибга солинади.
📌 Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассаса шаклида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклда тузилиши мумкин.
📌 Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтиш адлия органлари томонидан амалга оширилади. Агар та’лим муассасаси юқорида кўрсатилган қонунлардаги талаблар асосида яратилган бўлса, у нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
✅ Манба: Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги қонуни.