ЯШАШ ЖОЙИДА РЎЙХАТДАН ЎТИШ ҚАНДАЙ ҲУҚУҚЛАР ТАҚДИМ ЭТАДИ❓

Поделитесь с друзьями

❓❗️Обуначидан савол:

📝 Мен қайнотамнинг номида болган эримнинг уйида рўйхатдан ўтганман. Агар мени ва қизимни чиқариб юборишни хоҳласалар, суд орқали бу уйда яшашни давом эттира оламанми? Мен ўзим учун алоҳида девор қура оламанми бу уйда?

💡Жавоб:

📌 Сиз, бу уйда доимий яшовчи шахс сифатида вояга этмаган болаларингиз билан бирга яшашни давом эттиришингиз мумкин (агар сиз рўйхатдан ўтишингизда бошқача кўрсатилмаган бўлса). Яъни, улар сизни чиқариб юбора олмайди.

📌Турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сиз ва мулк эгаси билан орангизда оилавий муносабатлар тугатилган тақдирда ҳам сақланади. Турар жойдан фойдаланиш тартиби сиз ва уй эгаси ўртангизда ўзаро розилик билан белгиланади. Бундан ташқари, девор қуриш фикрингизни ҳам сиз фақат мулкдор ва ушбу уйда доимий яшовчи бошқа шахсларнинг розилиги билан амалга оширишингиз мумкин.

📌Агар сиз ва турар жой мулкдорлари ўртасида яшаш жойидан фойдаланиш ҳақида низо келишувга эришилмаса, бу низо суд тартибида ҳал этилади.

✅ Манба: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 32-моддаси.

Поделитесь с друзьями

Оставить комментарий