ШАХСИЙ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҒИГА ТЎЛАНМАГАН МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР — ИШ СТАЖИНИ ЁЪҚОТИШ ДЕМАК МИ❓

Поделитесь с друзьями

❓❗️Қуйидаги масала бўйича тушунтириш беришингизни сораймиз: Иш берувчи маълум вақт давомида ходимларнинг даромадларидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи
бўйича тўловларни амалга оширмаган экан. Ушбу ҳуқуқбузарликни аниқлагандан сўнг, иш берувчи олдинги иш даври учун ҳақ тўлашни ва даромад солиғи бўйича ҳисоботга мувофиқ қайта ҳисоб-китобларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Савол: Агар иш берувчи олдинги давр учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ҳисобланмаган ва тўланмаган тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилса ва жорий сана билан тўласа бу давр пенсия ҳисоблашда ходимларнинг иш стажига ҳисобга олинадими? Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тўлов иш берувчи томонидан ҳисобланмаган ва тўланмаган давр учун иш стажини тасдиқлаш учун ва пенсия олиш учун ариза беришда ишчи қандай қўшимча ҳужжатларни тақдим этиши керак?

💡Жавоб: Оʻзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамгʻармасига фуқароларнинг давлат пенсия таʼминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсатсиялар ва бошқа тоʻловларни тайинлаш, уларнинг қайта ҳисоб-китоб қилинишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таʼминлаш юкланган.

📌 Давлат пенсиялари Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия та’миноти тўғрисида”ги Қонуни асосида тайинланади ва тўланади. Қонунни қўллаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланади. “Фуқароларнинг давлат пенсия та’миноти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига асосан иш стажига қуйидагилар киради:

🔹 2019-йил 1-январга қадар бўлган давр учун — фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қат’и назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;

🔹 2019-йил 1-январдан кейинги давр учун — ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, башарти меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса.

❗️ Қонунга кўра, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тўланадиган тўлов иш даврининг иш стажига киритилиши учун кўрсатилмаган.

📌 Даромадлар бўйича архив маълумотлари бўлмаган тақдирда, даромад миқдори қуйидаги равишда аниқланади:
🔹2005 — 2016-йиллар даври учун — жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги ма’лумотлардан;
🔹2016 — 2018-йиллар даври учун — фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри ма’лумотларидан;
🔹 2019-йил учун — фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри ма’лумотларидан;
2020-йил 1-январдан кейинги давр учун — “ЯММТ” ИДАКда мавжуд ма’лумотларидан.

✅ Манбалар:
🔹 ПФ-4161-сонли “Фуқароларнинг пенсия та’миноти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 30 декабрдан;
🔹Ўзбекистон Республикаси Қонуни “Фуқароларнинг давлат пенсия таʼминоти тоʻгʻрисида”, 37-модда;
🔹 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли Қарори “Давлат пенсияларини тўлаш тартиби тўғрисида”, 2011 йил 8 сентябрдан.

#саволжавоб

Поделитесь с друзьями

Оставить комментарий