КОМПЬЮТЕР ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ИМТИЁЗЛИ ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ СТАВКАСИ❓

Поделитесь с друзьями

💡 Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат классификатори 95110 рақамли “Компютерлар ва периферик жиҳозларни та’мирлаш” стандарти бўйича компютер хизматлари кўрсатувчи корхона 1% миқдорида имтиёзли ижтимоий солиқ ставкасини қўллаши мумкин.

📌2022-йил 1-апрелдан 2025-йил 1-январгача турли турдаги хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланди. Буларга компютер хизматлари ҳам киради.

📌 Имтиёзни ҳисобот даври якуни бўйича бундай хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромадларининг камида 60 фоизини ташкил этувчи тадбиркорлик суб’ектлари қўллаш ҳуқуқига эга.

📌 «Компютер хизматлари» тушунчаси компютер технологиялари билан боғлиқ барча хизматларни ўз ичига олади. Шу сабабли, компютер ва периферик қурилмаларни таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

❗️Аммо ушбу ижтимоий солиқ имтиёзидан фойдаланаётган тадбиркорлик субектлари ўз ходимлари сонини яшираётганлиги аниқланса, имтиёз тўхтатилади ва уларга нисбатан молиявий санксиялар қўлланилади.

✅ Манба: ПҚ-104 сонли 2-банди 27.01.2022дан.

Поделитесь с друзьями

Оставить комментарий