ДАРОМАД БЎЛМАСДАН АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ?!
❓❗️Обуначидан савол:
📝 Мен ҳеч қаерда ишламайман, яъни ҳозир ўзимнинг даромадим ёъқ. Бу ҳолатда бир бола учун алимент миқдори қанча бўлади?
💡Жавоб: Доимий даромади бўлмаган тақдирда алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори билан белгиланади. Бугунги кунга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 822 000 сўмни ташкил этади. Аввал хабар қилганимиздек, бир бола учун алиментнинг энг кам миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 26,5 фоизи = 217830 сўмдан кам бўлмаслиги керак. Бу тўлов учун зарур бўлган минимал миқдор.
📌 Шундай қилиб, доимий даромади ёъқлигидан қатъи назар, сиз томондан ҳар ой болани таъминлаш учун 217830 сўм тўланиши керак.
✅Манба: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-моддаси.
#саволжавоб