ЧЕТ ЕЛДА АЛИМЕНТ ?!
❓❗️Обуначидан савол:
📝 Мен ҳали ажрашмаганман, лекин ажрашмоқчиман. Битта қизи бор. Ажрашганимдан кейин Россияга ишлаш учун кетсам, яшаш жойимга қараб алимент миқдори ошадими?
💡Жавоб: Алимент миқдори собиқ турмуш ўртоқлар ўртасидаги келишувга биноан ёки суд томонидан қуйидаги миқдорда белгиланиши мумкин: ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — 1/4 қисми; икки бола учун — 1/3 қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Аммо ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
📌 Суд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида олинган барча турдаги даромадларни ҳисобга олади. Чет эл валютасида олинган даромадлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг алимент ундириладиган кундаги расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади.
📌 Шундай қилиб, алимент миқдори сизнинг яшаш жойингизга боғлиқ эмас ва агар сизнинг даромадингиз Россияда ошса, шунга мос равишда алимент миқдори ҳам ортади.
✅ Манба: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99, 104-моддалари.