Қуйидаги шаҳслар 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилинади:
10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асосида);
пенсионерлар (пенсия гувоҳномаси асосида);
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси асосида).
Манба: Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 421-моддаси.
0