❓❗️ ХУСУСИЙ МАКТАБЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ЭТИЛГАНМИ?!
📝 Масъулияти чекланган жамият аҳолига нодавлат таълим хизматларини кўрсатади. 2017 йил 15 апрелдаги «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-3276-сон қарорига мувофиқ мактабгача ва умумий ўрта та’лим соҳасида нодавлат та’лим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2021-йил 1-январгача бўлган муддатда қуйидаги тўловлардан озод қилинсин: барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари), бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструксия қилиш, капитал та’мирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул та’лим хизматларини кўрсатишга мақсадли ё‘налтирилади; меҳнат шартномаси асосида та’лим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўлов.
📌 Юқорида айтиб ўтилганларга мувофиқ, қуйидаги масала бўйича тушунтириш беришингизни сўраймиз: масъулияти чекланган жамият юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида даромад солиғини тўлашдан озод этилганми?
💡 Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг резидент жисмоний шахслари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилари деб э’тироф этилади. 2017 йил 15 апрелдаги ПҚ-3276-сонли «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига мувофиқ мактабгача ва умумий ўрта та’лим соҳасида нодавлат та’лим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2021-йил 1-январгача бўлган муддатда қуйидаги тўловлардан озод қилинсин: барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари), бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструксия қилиш, капитал та’мирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул та’лим хизматларини кўрсатишга мақсадли ё‘налтирилади;
меҳнат шартномаси асосида та’лим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўлов.
📌 Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-3931-сон қарорининг 13-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3276-сонли «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган имтиёзлар 1 январ 2025 йилгача узайтирилди.
📌 Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, мазкур имтиёзлар мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилаётганлигини, жисмоний шахслар учун эса даромад солиғи бўйича имтиёз ёъқлигини инобатга олган ҳолда — юридик шахсларнинг солиқ агентлари солиқларни (жумладан, мажбурий пенсия бадалларини) ҳисоблаш, ходимлардан ушлаб қолиш ва бюджет тизимига ўтказишдан озод этилмайди. Шу билан бирга, жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига чегирмалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
✅ Манба: 2017 йил 15 июлдаги ПҚ-3276-сонли «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорнинг 8 банди, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 364-моддаси, 2018 йил 5 августдаги ПҚ-3931 сонли «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорнинг13 банди.
#саволжавоб