ҚАРЗНИ СУД ОРҚАЛИ ҚАЙТИРИШ?
❓❗️ Обуначидан савол:
📝 Мен нотаниш одамга қарз бердим, гаровда унинг паспорти бор. У мендан пул олганини тасдиқлаган видео ҳам бор. Пулимни қонуний равишда қайтариб олсам бўладими?
💡 Жавоб:
Сиз пулингизни фақат суд орқали пулни ўтказилгани ва қабул қилингани ҳақиқийлигини исботлаганингиздан кейин қонуний равишда қайтаришингиз мумкин.
📌 Видеога келсак, фуқаролик иши бўйича далиллар сифатида, тарафлар ўз талаблари ва эътирозларини асослаётган ҳолатлар, шунингдек ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳар қандай ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини суд қонунда белгиланган тартибда аниқлаши учун асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумотлар тақдим этилиши мумкин.
📌 Ушбу маълумотни томонларнинг ва учинчи шахсларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, ёзма ва ашёвий далиллар, аудио ва видео ёзувлар, эксперт хулосаларидан олиш мумкин.
📌 Судга тақдим этилган аудио ёки видеоёзувлар, электрон почта орқали ёки бошқа ахборот-коммуникатсия технологияларидан фойдаланган ҳолда иш учун аҳамиятли ма’лумотларни ўз ичига олган ёзишмалар бошқа далиллар билан бирга суд томонидан ҳам баҳоланиши керак. Аммо шуни ҳисобга олиш керакки, сиз судда бу видеони қачон, ким томонидан ва қандай шароитларда қолга киритганингизни аниқ кўрсатишингиз керак.
📌 Бундан ташқари, гаров предмети ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан, ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар боʻлиши мумкин, лекин муомаладан чиқарилган ашёлар ва кредиторнинг шахси билан узвий богʻлиқ боʻлган талаблар бундан мустасно.
📌 Паспорт мулк эмас. У ҳеч қандай мезон бўйича гаров таърифига мос келмайди ва гаров бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун у паспорт бу ҳолатда сизга ёрдам бермайди.
✅ Манбалар:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 267-моддаси;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик протсессуал кодексининг 71-моддаси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленуми “Судлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича далиллар ва исботлашга оид қонун нормаларини қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1, 17-бандлари.
#саволжавоб